ҲУҚУҚ

Моддий ёрдам нафақаси кимларга берилади ?

Моддий ёрдам нафақаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

Моддий ёрдам нафақаси оиланинг ойлик жами даромади минимал истеъмол ҳаражатлари миқдоридан ошмайдиган оилаларга берилади.

Олти ойлик муддат тугаганидан кейин яна моддий ёрдам олишни давом эттирмоқчи бўлган оила  Давлат хизматлари марказига янги муддат учун қайта ариза бериши керак бўлади.

Шерзод Абдуллаев, Бандихон туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan