СПОРТ

Сурхондарё вилояти МИБ ходими жаҳон чемпиони бўлди

Кураш бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати кураш бўйича энг нуфузли мусобақалардан бири ҳисобланади. Халқаро кураш ассоциацияси 17 йиллик танаффусдан сўнг фахрийлар мусобақасини қайта тикламоқда.

Ўз фаолиятини якунлаган ёки узоқ вақтдан буён фаол мураббийлик фаолиятини олиб бораётган машҳур курашчилар иштирокидаги беллашувлар ҳар доим мухлисларда қизиқиш уйғотади.

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри мезбонлигида ўтган кураш бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида IХ, фахрийлар ўртасида III Жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун муваффақиятли якунланди.

Мазкур фахрийлар ўртасидаги III Жаҳон чемпионатида 46-55 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтган кураш мусобақасида Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ходими Улуғбек Исмоилов +95 кг вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, юртимиз байроғини баланд кўтарди.

Фахрийлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг фахрий полвонлари умумий ҳисобда 4 та олтин, 5 та кумуш, 1 та бронза медалига эгалик қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan