ЖАМИЯТ

Дарё ўзани қирғоқлари мустаҳкамланмоқда

      Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам бу йил ёғингарчилик кўп кузатилди. Бу эса вилоятдаги дарёлар суви кўпайишига ва баъзан сув тошқинларига сабаб бўлади.

Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, вилоят ҳокимининг тегишли буйруғига асосан, Денов тумани С.Раҳимов СИУ “Ўзбекистон” МФЙдан оқиб ўтувчи Сангардак дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш, ўзанини тозалаш мақсадида Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда белгиланган ўқув машқи ўтказилди. Ўтказилган ўқув машқига 6 та муҳандислик ва махсус техникалар жалб этилиб, бир неча километр масофадаги дарё ўзани қирғоқлари мустаҳкамланмоқда.

 

М.Нигматуллаева