ДУНЁ

Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида карантин режими енгиллаштирилгани муносабати билан фуқароларимиз Ўзбекистон ҳудудига ўтиш мақсадида “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пунктига келишмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ва санитар-эпидемиологик хизматларининг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида ҳамюртларимиз мамлакатимиз ҳудудига карантин чораларига амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси “Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларини маълум тўлов эвазига давлатлараро чегарани кесиб ўтишда кўмаклашишни таклиф қилувчи турли шахсларга мурожаат қилмасликка чақиради.

Одатдаги тартибда фаолият кўрсатаётган “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пунктида ҳозирда Олмаотадаги Бош консулхонанинг ходими ишламоқда ҳамда фуқароларимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатмоқда.

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага мурожаат қилиш учун телефон рақамлари:

+7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan