
Тбилиси Абхазия ва Жанубий Осетиянинг Россия томонидан оккупация қилиниши туфайли Москва билан узилган дипломатик алоқаларини тиклашни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди.
“Узр. Йўқ, йўқ, йўқ. Бу борада ҳеч қандай режалар йўқ, чунки Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларининг 10 фоизи Россия Федерацияси томонидан оккупация қилинган. Ҳозирча фақат дипломатик музокаралар режалаштирилган”, деди Бош вазир.
Кобахидзенинг қўшимча қилишича, Тбилиси миллий манфаатлар йўлида сиёсат олиб бормоқда, аммо ташқи сиёсий “ўйинчилар” билан жиддий алоқалар йўқ.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг май ойи охирида Бош вазир Грузия Абхазия ва Жанубий Осетияни қайтариб, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва 2030 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлишни режалаштираётганини таъкидлаган.
“Бизнинг грузинча орзуимиз – 2030 йилга келиб, Абхазия ва осетиялик биродар ва опа-сингилларимиз билан биргаликда ягона ва кучли Грузияда яшашдир. Ягона ва кучли Грузия 2030 йилга келиб, Европа оиласининг тўлақонли аъзоси бўлиши керак!” деган у.