ДУНЁ

Lufthansa авиакомпанияси учун 9 миллиард евро ажратилади

Германия ҳукумати Lufthansa авиакомпаниясига 9 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратади. Бунинг эвазига эса ҳукумат  авиакомпаниянинг 20 фоиз улушига ва кузатув кенгашида иккита ўринга эга бўлади. Ушбу келишув душанба куни маълум қилинди.

Ҳукумат аъзолари ҳам, авиакомпания вакиллари ҳам буни жуда муҳим ва ўз вақтидага ёрдам дея баҳолашмоқда. Боиси бошқа авиаташувчилар сингари, Lufthansa ҳам чегараларнинг ёпилиши ва карантин чоралари туфайли жиддий зарар кўрди. Компания маълумотларига кўра, ҳозирда бўш турган биргина самолёт учун кунига ўртача 24 миллион евро сарфланяпти. Пандемия туфайли сўнгги ойларда 95% гача парвозлар бекор қилинди. Бирок, июнь ойида Lufthansa парвозлар сонини кўпайтира бошлайди ва хафтасига 1,8 минг парвозни амалга оширади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan