ДУНЁ

«Милтон» тўфони 50 миллиард доллар зарар етказди — Байден

«Милтон» тўфони етказган зарар — 50 миллиард доллар. Бу ҳақда баёнот берган АҚШ президенти Жо Байден унинг маъмурияти Флорида штатининг давлат ва маҳаллий раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиб, керакли барча ресурслар билан таъминлаётганини маълум қилди.

У «Милтон» тўфонидан сўнг қутқарув ва тиклаш ишлари билан банд барчага миннатдорлик билдириб, эртага, якшанба куни табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга боришини маълум қилди.

Флорида штати ҳукумати маълумотига кўра, сув тошқини пайти 1 600 дан зиёд киши қутқарилган. Флориданинг 2,2 миллиондан зиёд аҳолиси электрсиз қолмоқда.

Гарчи тўфон чекинган бўлса-да, Миллий метеорология хизмати яқин кунлар ёки ҳафта давомида сув тошқинлари хавфи борлигидан огоҳлантирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan