ЖАМИЯТ

15 апрель “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб эълон қилинди

“Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–6000-сон, 26.05.2020 й.) қабул қилинди.

Фармон кўра, 15 апрель “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб эълон қилинди.

Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:

  • мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий мактаби муассасаси – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъат институти;
  • давлат муассасаси шаклидаги Маданий мерос илмий-тадқиқот институти;
  • Маданият вазирлиги тизимида Республика мусиқа ва санъат коллежи ташкил этилди.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактаби Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи этиб қайта ташкил этилди.

В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари мактаб-интернатлар учун белгиланган имтиёзларни татбиқ этган ҳолда тегишлича В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабларига айлантирилди.

2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинди.

“Очиқ эшиклар куни”да фуқаролар давлат музейларига бепул киритилади.

2020-2025 йиллар давомида босқичма-босқич ҳар бир туман ва шаҳарда тарих ва маданият давлат музейларининг филиаллари шаклида ўлкашунослик музейлари ташкил этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan