ДУНЁ

Афғонистон Амударё ҳавзасида 25 та янги нефть қудуғини ишга туширишни режалаштирмоқда

Афғонистон Амударё ҳавзасида 25 та янги нефть қудуғини ишга туширишни режалаштирмоқда, бу нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 3 минг тоннага етказади, деб хабар берди TOLOnews. Ҳозирги кунда ушбу ҳудудда 24 та қудуқ фаолият кўрсатмоқда ва улардан кунига 1,3 минг тонна нефть қазиб олинмоқда.

Маҳаллий экспертлар ҳукуматга янги қудуқларни қазишда пухта режалаштиришни ва қазиб олинган нефть учун сармоя жалб этишни тавсия қилишмоқда. Иқтисодчи Абдул Захур Мадабер Афғонистон табиий ресурсларга бой эканини, лекин замонавий қайта ишлаш ускуналари етишмаслигини таъкидлади. У мазкур соҳада ривожланиш учун зарур технологияларни бошқа давлатлардан импорт қилишни таклиф этди.

Мустақил иқтисодчи Муҳаммад Асиф Станакзай эса табиий ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш янги иш ўринлари яратиб, инфляцияни пасайтиришга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan