
Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, объектнинг қиймати $1,9 млн, қуввати эса 2,5 МВт ни ташкил қилади. ГЭС йилига 6,6 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқара олади.
ГЭС «Жигаристон» ва «Чинор» МФЙдаги 280 хонадонни электр билан таъминлайди ҳамда йилига 2,2 млн. куб метр газ ёки 3,3 минг тонна кўмир тежалишига ҳисса қўшади.