ЖАМИЯТ СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Шерободда ҳам такрорий овоз бериш давом этмоқда

76-Шеробод округ сайлов комиссияси таркибида 89 та сайлов участкаси бор. Шунинг 43таси Шеробод, 46таси Бойсун туманида жойлашган.

Уларда жами 130636 нафар сайловчи руйхатга олинган. Шеробод туманидаги 108-сайлов участкасида «Олтин воҳа» МФЙ фуқаролари овоз беришади.

Маҳаллада 1778 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, 112 нафар сайловчи илк маротаба овоз бериши кутилмоқда. Ногиронлиги бўлган, ёш болали ҳамда ётиб қолган беморлар 40 нафарни ташкил этади.

Овоз бериш жараёнининг ўтган 3 соати давомида ушбу участкадан 382 нафар сайловчи овоз беришди.

Рустам Норқулов