ТУРИЗМ ЎЗБЕКИСТОН

Сайёҳлар учун яна бир қулайлик

Ўзбекистон Республикасида бўлиш, божхона кўригидан ўтиш қоидалари ҳамда давлат чегасидан ўтиш тўғрисидаги миллий қонунчилик тўғрисидаги Низом…

Бу сўзлар бир қараганда бизга тегишли эмасдек, “биз шу юртда яшасак, бу ҳақда билишимиз шартмас-ку!”, деган фикр пайдо бўлади. Аммо, туризм ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб фикрлайдиган бўлсак, бизнинг жонажон юртимизга ташриф буюрадиган “ҳар бир меҳмон бизнинг қардошимиз ёки оғамиз бўлади”- десак, хато бўлмайди.

Шундай экан, ота-бобомиздан асрлар оша бизнинг қулоғимизга қуйилиб келган “Меҳмон – отангдек улуғ” нақлига амал қилган ҳолда, юртимизга ташриф буюрган меҳмонларимизга туристик намойиши объектлари ва уларда бўлиш қоидалари тўғрисидаги йўл-йўриқларини тушунтириш, уларга миллий қонунчиликдаги ҳамда мамлакамизнинг туристик салоҳияти тўғрисидаги маълумотлардан хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасида бўлиш, божхона кўригидан ўтиш қоидалари ҳамда давлат чегарасидан ўтиш тўғрисидаги миллий қонунчилик тўғрисидаги Низом” ҳамда “Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти тўғрисида”ги тарқатма ва буклетлар тайёрланиб, ҳар бир туризм намойиши объектлари ва вилоятимизга ташриф буюрган чет эл фуқароларига тарқатиш орқали, мамлакатимизда туризмни ривожлантириш ҳамда туристлар хавфсизлигини таъминлашга оид амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчага эга бўлишлари мумкин.

Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Ахмад Нижот Руҳий вилоятимизнинг туристик салоҳиятидан баҳраманд бўлиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган бўлиб, унга тақдим этилган тарқатма ва буклетлардан кўнгли тўлганлиги, келгусида шу мамлакат қонунчилигини чуқур ўзлаштиришига асос бўлганлигини билдириб ўтди.

Вилоятимизга ташриф буюраётган чет эл фуқароларига Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан тарқатма ва буклетлар тарқатилиши давом эттирилмоқда.