ЖАМИЯТ

Музработлик ўғри қўлга олинди

Музработ туманида 2020 йил 03 январь куни, туманнинг “Обиҳаёт” маҳалласида яшовчи, С.О. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 21.00 да, номаълум шахс маҳалласи ҳудудида жойлашган “озиқ-овқат” дўкони эшигини бузиш йўли билан кириб, дўкон ичидаги темир сейфда бўлган 6.000.000 (олти миллион) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғрилик жиноятини, шу маҳаллада яшовчи Р.С. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 4 январь куни Р.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати