ЖАМИЯТ

Бойсун туманида яшовчи фуқаро маҳалладошини пичоқлади

Бойсун туманида 2020 йил 04 январь куни соат 20.30 да, туманнинг “Темирдарвоза” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Дарбанд” тўйхонасида, Қ.Ж. маҳалладоши С.А. билан жанжаллашиб қолиб жанжал вақтида, Қ.Ж., С.А.нинг орқа ўнг томон курагининг пастги қисмига ўзи билан олиб юрган чопқи пичоқ билан бир маротаба санчиб, С.А.га “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган.

Мазур ҳолат юзасидан 05 январь куни Қ.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати