ЖАМИЯТ

Карантин қоидаларига риоя қилмаётган “SANOAT QURILISH BANK”

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 май куни республика «Ипотека-банк» бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берган эди.

Бугунги кун касбий фаолияти кўп сонли фуқаролар билан мулоқотни талаб этадиган шахслардан, ташкилотлардан, айниқса, жиддий эътибор талаб этмоқда.

Таҳририятимизга келган мурожаатга асосланиб Термиз шаҳридаги “SANOAT QURILISH BANK”нинг ўзига хос “эпидимиологик қоидалар”и акс этган  тасвирлар эътиборимизни тортди.

  

Тасвирларда банк ходими ва мижозларнинг карантин қоидаларига номутаносиб ҳаракатлари акс этган.

Фуқаролар билан иш-фаолият олиб борувчи ташкилотларга карантин қоидаларига тўлиқ ва тўкис амал қилиши бот-бот такрорланаётган бир пайтда банк маъмуриятининг бу каби қўпол эътиборсизлигини қандай оқлаш мумкин?

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan