ЖАМИЯТ

Тўра Боболовнинг ёшлар билан учрашуви қизиқарли саволлар ва самимий жавобларга бой бўлмоқда

Сурхондарё вилояти йигит-қизларини ягона эзгу мақсад йўлида бирлаштирган фестиваль “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви лойиҳаси доирасида тадбир билан давом этмоқда.

Учрашувда шаҳар ва туманлардан келган ёшлар, талабалар ўз ғоя ва таклифларини илгари сурмоқда. Вилоят ҳокимининг ўқувчилик, талабалик йиллари ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ қизиқарли саволлар ўртага ташланмоқда.

Очиқ мулоқот чоғида йигит-қизлар томонидан истеъдодли ёшларнинг ижод намуналарини чоп этишга кўмаклашиш, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари ва ёшлар иштирокида кўрик-танлов ўтказиш, “Street workout” (кўча фитнеси) мусобақаси иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар билан боғлиқ таклифлар билдирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan