ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Хитой билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.

Битим 2024 йил 24 январда Пекин шаҳрида имзоланган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan