СПОРТ

Ўзбекистон Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида медаллар жамғармаси бўйича 4-ўринни эгаллади

8−13 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг медаллар жамғармасида Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик спортчилар 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза — жами 34 та медални қўлга киритди.

Иккинчи ўринни 19 олтин, 21 кумуш ва 25 бронза (64) билан Қирғизистон терма жамоаси, учинчи ўринни 12 та олтин, 10 та кумуш ва 25 та бронза (47) медаль билан Россия эгаллади. Биринчи ўрин эса 114 та медаль: 43 та олтин, 34 та кумуш ва 37 та бронза билан Қозоғистон терма жамоасига насиб этди.

Кучли бешликдан Туркия (6) ҳам жой олди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan