Шеробод туманидаги «Хўжакия-2» маҳалласидаги меҳнаткаш боғбонлар аллақачон мавсумий мевалар олма, ўрик, олча, олхўри кабиларнинг ҳосилини йиғиш ҳамда халққа инъом этишни бошлаб юборишди. Ушбу маҳалла ҳудудидаги боғлардан кунига 20-25 тонна мевалар шу ерда жойлашган майдонга йиғилиб, юк машиналарида туман, вилоят ва республика деҳқон бозорлари расталарини безаш учун йўл олади.
Қишлоқ хўжалиги ишлари халққа шириндан-шакар меваларни етказиш билан бирга карантин даврида ишсиз қолган фуқароларни иш билан таъминлади. Тадбиркор Муродулла Сулаймонов 200 га яқин фуқароларни мавсумий иш билан банд қилиб, оилалар бюджетига фойда келтиришни ҳам самарали йўлга қўйган.