ДУНЁ

Францияда Павел Дуровга 12 та банд бўйича айблов қўйилган

Франция прокуратураси Телеграм асосчиси Павел Дуровни 12 та жиноятда айбламоқда. Бу ҳақда прокуратура пресс-релизи билан танишган «Новая газета Европа» хабар берди.

Хусусан, унга қуйидаги айбловлар қўйилган:

– уюшган гуруҳларнинг ноқонуний операцияларини амалга ошириш учун онлайн-платформани бошқаришда иштирок этиш;

– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабига биноан терговни ўтказиш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортиш;

– вояга етмаганлар порнографик контентини сақлашда иштирок этиш;

– вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини уюшган гуруҳ томонидан тарқатишда иштирок этиш;

– гиёҳванд моддаларни тарқатишда иштирок этиш;

– ҳакерлик ҳужумлари билан боғлиқ кибержиноятларга шериклик;

– уюшган жиноий гуруҳларнинг фирибгарлик фаолиятига шериклик;

– камида беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган жиноятларни содир этиш мақсадида уюшган гуруҳ тузиш;

– уюшган жиноий гуруҳ фаолиятидан олинган пул маблағларини легаллаштириш;

– мажбурий декларацияларсиз, махфийликни таъминлашга қаратилган криптографик хизматларни тақдим этиш;

– махфийликни таъминлаш учун зарур бўлганидан ташқари криптография воситаларини ноқонуний тақдим этиш;

– махфийликни таъминлаш учун зарур бўлганидан ташқари криптографик воситаларни ноқонуний импорт қилиш.

Қайд қилинишича, Дуровга нисбатан тергов 8 июлда бошланган. У 28 августгача ҳибсда қолади, шундан сўнг, прокуратура унга нисбатан айблов эълон қилиши ёки озод этиши шарт.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan