ДУНЁ

Париж кўчаларида янги турдаги чиқиндилар пайдо бўлмоқда

Фойдаланилган ниқоблар ва қўлқоплар. Баъзи фуқаролар уларни кўчаларга ташлаб кетяпти.

Бу биринчидан атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатади. Олимларнинг фикрига кўра, ниқоблар 400 йилдан кўпроқ вақтда парчаланиб, йўқ бўлиб кетади. Иккинчидан, бу чиқиндилар инфекция тарқалиши хавфини кўпайтиради. Айниқса, кўча тозаловчилар учун. «Бизнинг ишимиз xавфли. Одамлар ўзларини ҳимоялашни xоҳлашади, лекин улар биз ҳақимизда умуман ўйламайдилар», дейди тозалаш хизмати ходими. Тиббий чиқиндиларни бошқа чиқиндиларга аралаштириш ҳам мумкин эмас. Бироқ, ҳар бир французни тиббий воситалардан тўғри фойдаланиши таъминлаш ҳам мушкул вазифа. Экология вазирлиги ҳар бир фуқародан ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва уларни ташлаш бўйича бир қанча тавсиялар ишлаб чиқди. Яъни, сиз ниқобдан фойдалангач, уни пакетга солиб, оғзини маҳкамлаган холда 24 соат сақлашингиз керак. Шундан сўнггина уни махсус чиқинди идишларга ташлаш зарур. Шу тариқа бошқаларга хавф туғдирмайсиз, дейди Париж мэрияси вакили.

Бугунги кунда Францияда жамоат транспортлари, гўзаллик салонлари, дўкон ва дорихоналарда ниқоблардан фойдаланиш талаб этилади. Мамлакат парламенти аъзолари кўчага ниқобларни ташлаганлик учун жарималар жорий этиш ташаббуси билан чиқдилар. Бундай чоралар аллақачон бир нечта муниципалитетлар  томонидан жорий этилган.

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan