
Олтинсой туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Гап шундаки, тадбиркор Анвар Хўджамқуловга тегишли туманнинг Гулчечак МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган, нотурар жой (товуқхона фермаси) биносининг 25000 кв.м. ер майдонида ўзгалар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний жами 2,2 га ер майдонида бино иншоотлар қуриб тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиб келган.
Ушбу масала бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида ҳам ўз исботини топган бўлса-да, жавобгарлар томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган бинолар ихтиёрий бузиб олинмаган.
Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, ижро ҳужжатида қайд этилган манзилда ваколатли органлар масъул ходимлари жалб этилган ҳолда мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Ноқонуний қурилган қурилишлар мажбурий тартибда буздирилиб, ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ амалда бажарилди.
Тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, ноқонуний эгаллаб олинган ер майдони фойдаланиш қайтарилди.
Олим Холмўминов, Бюронинг Олтинсой туман бўлими бошлиғи