ДУНЁ

Хитойда шамол ва қуёш энергиясининг умумий қуввати 1200 ГВтдан ошди

2024 йил июль ойида Хитой энергетика компаниялари яна 25 ГВт шамол ва қуёш энергияси қувватини ишга туширди. Натижада қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланадиган электр станцияларининг умумий қуввати 1206 ГВтга етди. 

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 2020 йил декабрь ойида 2030 йили ушбу кўрсаткичга эришишни мақсад қилиб белгилаган эди.

Шу билан бирга, мамлакатда давлат томонидан олиб борилаётган рағбатлантириш сиёсати фонида қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан электр энергияси билан барқарор таъминлаш учун зарур бўлган сақлаш тизимлари ва электр узатиш тармоқлари қурилишига инвестициялар ҳажми ҳам ортиб бормоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan