Испания Ла лигаси 12-июн куни қайта бошланади. Бу ҳақда Cадена Cопе хабар тарқатди.
Манбага кўра, карантиндан кейинги илк ўйин 12-июн, жума куни бўлиб ўтади. Ўша куни «Севиля» ва «Бетис» жамоалари тўқнаш келишади.
Испания 28-май куни мавсумни давом эттириш учун расмий ҳужжатни олади ва чемпионат тақвими маълум бўлади.