Миллиардер Марк Цукерберг рафиқаси Прискилла Чан шарафига яратилган ҳайкални совға қилди. Асар муаллифи америкалик рассом Даниел Аршам. Цукербергнинг сўзларига кўра, у шундай қилиб «ўз хотини учун ҳайкаллар яратиш Рим анъанасини қайтармоқда»

Мета асосчиси Марк Цукерберг рафиқаси, хайриячи Прискилла Чанга унинг шарафига яратилган катта ҳайкални совға қилди. Миллиардер ўзининг Instagram’даги саҳифасига (Metaга тегишли) ҳайкал ёнида турган рафиқаси суратини жойлаштирди.
Патинали бронза ҳайкал муаллифи америкалик рассом ва ҳайкалтарош Даниел Аршам, Снаркитестуре дизайн бюросининг асосчиси ва ҳамкори. У аввалроқ Tiffany & Co каби брендлар билан ҳамкорлик қилган. Аршам шамолда ҳилпираётган кумуш халатдаги Прискилла Чанни тасвирлаган. Цукерберг рафиқаси ва унинг ҳайкали сурати туширилган постга: “Хотинингизнинг ҳайкалларини яратиш бўйича Рим анъанасини қайтариш”, деб изоҳ қолдирди.
Марк Цукерберг ва Прискилла Чан 2003 йилда Гарварддаги талабалар кечасида танишган. Эр-хотин 2012 йилда турмуш қуришди. Цукерберг ва Чаннинг учта қизи бор – мос равишда 2015, 2017 ва 2023 йилларда туғилган Максима, Августа ва Аурелия.