Фойдали

Иммунитетни кўтарувчи, ортиқча вазндан халос этувчи 6 маҳсулот

Турли вирус ва инфекциялар билан касалланмаслик учун инсон иммунитети юқори бўлиши муҳим. Иммун тизимининг сустлашмаслиги олдини олиш учун олимлар қуйдаги маҳсулотларни фойдали санашган:

  1. Арпабодиён

Шифокорнинг сўзларига кўра, ушбу зиравор кўпчиликни безовта қиладиган қориндаги шишишни енгиллаштиради. Арпабодиён уруғларида ичакларда газ ҳосил бўлишига қарши курашадиган моддалар мавжуд. Қолаверса, иммунитет учун жуда ҳам фойдали.

  1. Занжабил

Занжабил нафақат шамоллашга қарши балки, ичак шиллиқ қаватини тикланиши ҳамда яллиғланишларга қарши самарали восита. Шунингдек, иммунитетни кўтариш ҳамда жигар тўқимасини тиклаш хусусиятлари ҳам бор.

  1. Ялпиз

Ялпиз овқат ҳазм қилиш, ич қотиши, яллиғланиш ва қон босимининг ошиши шунингдек, ҳомиладор аёллардаги токсикозда самарали восита ҳисобланиб, тинчлантириш хусусиятига ҳам эга.

  1. Куркума (Зарчава)

Ушбу зиравор озишни истаганлар учун айни муддао. У қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради, организмдаги калория ва ёғларни эритади. Қолаверса, хотирани яхшилайди ва соч тўкилишининг олдини олади.

  1. Зира

Зира ҳазм қилишда аҳамиятли ҳисобланиб, ич қотиши ва қорин дам бўлишига қарши самарали восита. Унда антибактериал хусусият мавжуд бўлиб, инсон танасидаги яллиғланишларда фойдаланса бўлади. Зирадан бир чимдим шўрва ёки қуюқ овқатга қўшиб аралаштиринг, пишириқ ёки чойга қўшиб истеъмол қилиш ҳам мумкин.

  1. Шивит

Шивит спазмга қарши хусусиятга эга бўлиб, антибактериал ва сийдик ҳайдовчи восита ҳисобланади. Ич қотишига қарши қў​ллаш мумкин бўлган ушбу маҳсулот, яхши ҳазм бўлишини таъминлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan