ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жиянини уриб ўлдирган амма қамалди

Тошкент вилояти Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдирди.

Билдирилишича, Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида яшовчи эр-хотин икки нафар қизини Бўка туманида яшовчи синглиси Н.И. қарамоғига ишониб топширган ва Россияга ишлагани кетган. Ота-онаси хорижда ишлаб юрганда, болалар ҳар куни калтак еб, аммаси тарафидан зулм кўрган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 12 март куни Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 13 март куни Н.И.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 

Орадан икки кун ўтиб, 15 март куни туман марказий тиббий бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, қизалоқ жонлантириш бўлимида вафот этган. Боланинг ота-онаси жанозага ҳам етиб келолмаган.

Тошкент вилояти Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик. Мазкур иш судда кўриб чиқилди ва қотил аммага 5 йил қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Воқеа содир бўлган куни 20:00 да амма жиянини ухлаб ётган жойидан уйғотиб, дарсини тайёрлай олмаётганини баҳона қилиб, жазолаш мақсадида ташқарида ёмғир ёғишига қарамай ҳовлига чиқариб юборган. Шундан сўнг у қизча ҳожатини чиқазиб юборганини важ қилган ва сочидан тортиб, ерга йиқитган, қўли билан унинг тана қисмининг турли жойларига урган ва оёғи билан тепган. Камига ҳовлида югуртирган, қизча секинлашган ёки чарчаган тақдирда ёғоч таёқ билан танасининг турли жойларига, жумладан, бошига жароҳат етказган.

Суд томонидан жиноятчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-модда (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan