ҲУҚУҚ

Давлат ҳисобидан кимлар юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16-июндаги “авлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги ЎРҚ 848-сонли Қонунинг 9-моддасига кўра:

Қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:

1. кам таъминланган шахслар, агар улар:

➖фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;

➖маъмурий ишлар бўйича аризачилар;

➖маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;

➖жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;

2. руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

3. ўз ҳуқуқлари бузилган, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

4. Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

Ашуров Баҳодир Абсаматович

Термиз туман адлия бўлими бошлиғи, 3-даражали адлия маслаҳатчиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan