ХАБАРЛАР

Ноқонуний диний таълимотдан сабоқ бераётган фуқаро ушланди

Профессионал диний маълумотга эга бўлмаган ҳолда «ўзбошимчалик билан шахсий диний тушунчаларини бошқаларга пул эвазига сотишни касб қилиб олган» фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи фуқаро М.М. ўз уйида “ҳужра” ташкил этиб, ўқитишга тегишли рухсатга эга бўлмасдан, меҳнат қонунчилигига зид равишда ҳеч қандай шартнома, буйруқларсиз ўзаро оғзаки келишув асосида 5 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчисига моддий манфаатдорлик эвазига ўз шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда ноқонуний диний таълим келаётганлиги аниқланиб ушланди ва далилий ашёлар олинган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига биноан диний таълим муассасаларидан ташқарида диний таълим фаолияти билан шуғулланиш қонунга хилоф диний фаолият ҳисобланади ҳамда жавобгарликка сабаб бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan