МАДАНИЯТ

«Баҳодир Ялангтўш» тарихий бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди

«Баҳодир Ялангтўш» тарихий бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Ушбу премьерага Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам ташриф буюрди.

«Кеча Миллий кино саройида Президентимиз ташаббуси билан суратга олинган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Фильм Аштархонийлар даврида (XVII аср) яшаб ўтган буюк саркарда, илм-фан ҳомийси, дунёга машҳур Регистон майдонининг асосчиси Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган. Унда фидойи аждодимизнинг ҳаёти, сиёсий фаолияти, қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмни томоша қилар эканман, улуғ Амир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли барчага, хусусан ёшларимизга ҳақиқий ибратдир, деган ўй хаёлимдан ўтди.

Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги ижодий гуруҳнинг олдига кино орқали тарихимизни дунёга янада танитиш, халқимизнинг миллий ғурурини кўтариш каби эзгу вазифалар қўйилган эди. Назаримда, “Баҳодир Ялангтўш” фильми бу масъулиятли миссияни бажара олади. Фильм ижодкорларини самимий табриклайман» – дея ёзган у ўз саҳифасида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan