ЎЗБЕКИСТОН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МЕҲНАТ ЁШИ ВА ИШ ВАҚТИ

Меҳнат ёши фуқароларни меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёшдир.

Амалдаги, шунингдек 2023 йил 29 апрелдан кучга кирадиган Меҳнат кодексига кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан рухсат этилган.

Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотларининг, касб-ҳунар мактабларининг, коллеж ва техникумларнинг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ишга қабул қилишга – улар ўн беш ёшга тўлиши билан ота-онадан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиги, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларга, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади. 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди. Иш вақтининг муддати ва 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимларнинг ҳафтасига 36 соатдан, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Ўқишдан бўш вақтларида ишлаётган ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати 16-18 ёшдагилар учун 18 соатдан, 15-16 ёшдагилар учун 12 соатдан ортиб кетиши мумкин эмас.

Иш вақти деганда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт тушунилади.

Ходим учун иш вақтнинг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиги ҳолати, меҳнатнинг шартлоари, меҳнат вазифаларинингн ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норнматив ҳужжатлар, шунингдек, меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади. Тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз белгилаб қўйилиши мумкин.

Байрам (ишланмайдиган кунлар) арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилиши ҳам назарда тутилган.

РУФАТ БЕГИМОВ, Сурхондарё вилоят суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan