ЖАМИЯТ

Тиббиёт ходимлари: “Биздан ўрнак олишсин”

Мутахассисларнинг билдиришича, беморларга энг кўп тавсия этиладиган даво усули бу уларни жисмоний фаолликка чорлаш экан. Сабаби, аксарият хасталиклар кам ҳаракатлилик ва бунинг оқибатида организмда рўй берадиган салбий ўзгаришлар туфайли юзага келади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида катта кўча ва хиёбонларда, спорт майдонларда фаол юриш ва гимнастика машқлари бажарилди. Сурхондарёда ушбу тадбирларда 2000 нафардан ортиқроқ тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Термиз тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам оммавий 5 км масофага юриш ва гимнастика машқлари орқали аҳолига соғлом турмуш тарзи юзасидан ўзлари ўрнак, намуна бўлишди. Фотосуратлар ушбу жараёнлар ҳақида ҳикоя қилади: