ДУНЁ

Макрон Путинга таъсир ўтказишнинг кутилмаган усулини ўйлаб топди — Bloomberg

Франция президенти Эммануэл Макрон Хитой раҳбари Си Цзиньпин орқали Россия президенти Владимир Путинга таъсир ўтказмоқчи, деб ёзади Bloomberg.

Фото: AP Photo

Макрон Цзиньпиннинг Францияга икки кунлик ташрифи чоғида у билан шахсий алоқаларини мустаҳкамлашга интилади, чунки у Хитой раҳбари Путинни Украинага қарши урушни тўхтатишга ундашини истайди, — дея таъкидлаган Франция президентининг режаларидан хабардор манбалар.

Маълум бўлишича, Макрон, шунингдек, Хитой маблағларини Франциянинг электромобиль аккумуляторлари секторига жалб қилмоқчи.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин 5-10 май кунлари Франция, Сербия ва Венгрияга ташриф буюради.

Аввалроқ Си Цзиньпин “РИА Новости” ва “Российская газета” нашрларига ёзган фикр-мулоҳаза мақоласида Россия ва Хитой ўзаро сиёсий ишончни муттасил мустаҳкамлаб, абадий дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик концепциясига амал қилишини айтган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan