ҲУҚУҚ

ЁШЛАРГА ЕР МАЙДОНЛАРИ ҚАНДАЙ АЖРАТИЛАДИ

Президентнинг 05.04.2024 йилдаги ПҚ-153-сон “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда белгиланишича, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун устувор равишда ёшларга ижарага берилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи қуйидаги янги тизим жорий этилади:

  • бир ой муддатда ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари «Е-аuksion» электрон савдо платформаси орқали «маҳалла еттилиги»нинг тавсиясибилан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар ўртасида ўтказилади. Бунда:
  • ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
  • закалат пули БҲМнинг 1 баравари миқдорида белгиланади;
  • талабгорларга ер майдонлари 30 йилмуддатгача кичик лотларда «бир массив – бир маҳсулот» тамойили асосида қуйидагилар учун ижарага берилади:
  • сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойлиэкинлар етиштиришга суғориладиган экин майдонлари;
  • боғдорчилик-узумчиликйўналишлари учун кўп йиллик дарахтзорлар ёки самарасиз боғлар ер майдонлари;
  • доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачиликйўналишлари учун чорва озуқаси экинларини етиштиришга мўлжалланган, лалми, бўз, яйлов ва янги ўзлаштирилган ер майдонлари.

Бунда, электрон онлайн аукцион савдоларида 1 нафарталабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, аукцион ўтказилганҳисобланади. Имтиёзли шартлар асосида ёшларга ер майдонини фақат бир маротаба ижарага олишга рухсат берилади.

Ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар сақлаб қолинади.

Талабгорлар томонидан ер майдонларида етиштириладиган экин турлари ва улар миқдорининг доимий мониторинги Ёшлар ишлари агентлигининг «Ёш фермерлар»платформаси орқали амалга оширилади.

 Талабгорларга қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2021 йилдаги ПҚ-52-сон «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарорда назарда тутилган шартларда ва маблағлар доирасида талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгачамуддатга 100 млнсўмгача кредитажратилади. Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни «маҳалла еттилиги»нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади;

  • талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига «Ёшлар дафтари»жамғармасидан 5 миллионсўмдан субсидия,Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан – 33млн сўмгача кредит ажратилади;
  • «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан жойлардаги 167 та «Агромарказлар» орқали хусусий секторни жалб этган ҳолда уруғ, кўчат етказиш, минерал ўғит бериш, мини-техника ва агрономхизматлари йўлга қўйилади ҳамда етиштирилган маҳсулотни харид қилишга қайта ишловчилар ва экспорт қилувчиларбириктирилади.

Мазкур қарорга мувофиқ ижарага бериладиган ер майдонларида турар жой, бино ва иншоотлар қуриш қатъиян ман этилади.

2024 йилда қўшимча 218 минг гектар ер майдонини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.04.2024 йилдан кучга кирди.

Манзура Шодмонова, Бандихон туман Адлия бўлими ФҲДЁ бўлими мудираси в.в.б

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan