СПОРТ

Расман: Исроил Мадримов бокс юлдузи Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов навбатдаги жангини вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчилардан бири Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.

Бу ҳақида бугун АҚШда ўтказилган матбуот анжуманида расман эълон қилинди. 

Маълумот учун, Исроил Мадримов айни пайтда биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби ҳисобланади. 

Теренс Кроуфорд эса ҳозирги кунда яримўрта вазн тоифасида WBC ва WBA камарлари эгаси.

Баҳс айни пайтда Исроилда бўлиб турган WBA камари, шунингдек WBOнинг вақтинчалик камари учун ўтказилади.

Жанг 3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ташкил этилади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan