ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бир ойда 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган газ тўлдириш шохобчаси аниқланди

Тошкент вилояти Бўка туманида бир ойда салкам 2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Trast M» МЧЖга қарашли «заправка»да газни электрон ҳисобга олиш ускуналарига ташқи таъсир кўрсатиш орқали ҳисоблагичларнинг хотира маълумотлари ўчирилган.

Табиий газни автомобилларга сиқилган газ сифатида сотиши оқибатида 28 февралдан 28 мартга қадар 1 млрд 809,3 млн сўмлик 1 275 120 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Ҳолат юзасидан компания раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan