ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Узун туманида Lacetti икки ёш болани уриб юборди

Узун туманида кеча соат 20:00 ларда ёш болалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ маълумотига асосан daryo.uz хабар берди.

Ҳодиса «Ўзбекистон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-108В автомобиль йўлининг 9-километрида юз берган. 1983 йилда туғилган Д.Г. Lacetti автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 8 ёшли Р.Ш. (ўғил бола) ва 7 ёшли Ш.Х. (қиз бола)ларни уриб юборган.

Пиёда 8 ёшли Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Вояга етмаган пиёда 7 ёшли Ш.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз.