ЖАМИЯТ

Термизда матбуот анжумани илк маротаба «Zoom» дастури асосида ўтказилди

Термиз шаҳар «Матбуот уйи» фаоллар залидан Термиз давлат университети ректори А.Х.Тошқулов билан «Олий таълимдаги ўзгаришлар» мавзусида онлайн матбуот анжумани ўтказилди. Унда ректор оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига олий таълим тизими, жумладан университетдаги янгиликлар, ўзгаришлар, режалар ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Шу билан бирга Абдуқодир Тошқулов журналистлар, блогерларнинг саволларига батафсил жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, бу Сурхондарёда илк маротаба матбуот анжуманининг «Zoom» дастури асосида ташкил этилишидир.