ЖАМИЯТ

“Янги Ўзбекистон” университети, аквапарк ва шаҳарлараро йўл: Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Университет учун Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчаси бўйида 30 гектар ер ажратилган. 5 та факультет учун ўқув бинолари, маъмурият, ўқитувчилар ва талабалар учун ётоқхоналар, ошхона, кутубхона, лаборатория, спорт саройи ва стадион барпо этилади.

Яшнободдаги “Технопарк” ҳудудида аквапарк, Юнусободдаги Астрономия парки ҳудудида гуллар боғи барпо этилади.

Аквапарк учун ҳозирда фойдаланилмай турган бино билан бирга 4,5 гектар ер мўлжалланган. Бу ерда очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, аттракционлар, тамаддихона, ўйин майдончалари бўлади.

Шунингдек, шаҳарлараро йўл инфратузилмасини яхшилаш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди. Поп тумани билан Наманган шаҳри ўртасидаги автомобиль йўлини кенгайтириш лойиҳаси кўриб чиқилди.

Президент бу ҳудуднинг рельефини инобатга олиб, йўлни ҳайдовчиларга қулай қилиб қуриш, инсонлар хавфсизлигини биринчи ўринга қўйиш зарурлиги таъкидлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan