ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

700 000 000 сўмлик тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари аниқланди

Жорий йил 28 май куни соат 22:00ларда олинган тезкор маълумот асосида Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Тадбир давомида уйнинг дарвозахонасида жами 50 дона қутиларда хориж давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 116 турдаги 700.000.000 сўмлик дори воситаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар Божхона бошқармасига топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan