ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Алимент – бу собиқ турмуш ўртоғингиз учун эмас, балки фарзандингиз учун

Куни кеча, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан Олтинсой ҳамда Шўрчи туманларида ташкил этилган сайёр суд жараёнларида фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлиб, алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздор оталарнинг иши кўриб чиқилди  

Ҳар бир инсон оила қурар экан, жамиятнинг асосий бўғини бўлган бу қўрғонни мустаҳкам бўлишини таъминлашга, баркамол фарзандларни вояга етказишга, фаровон турмуш кечиришга интилади. Бироқ, айрим сабаблар билан эр хотиннинг ўзаро келишмовчиликлари сабабли ажримлар сони ортиб бораётганлиги ҳамда ота-оналар фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлаётганлиги ачинарли холат. Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман бўлими биносида бўлиб ўтган сайёр суд жараёнларида қарздор 3 нафар оталарнинг иши кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниб, уларга нисбатан қонуний жазо чоралари қўлланилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2015 йил сентябрь ойидаги суд буйруғига асосан Олтинсой туманида яшовчи Иномжон Абдуллаевдан вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириши белгиланган бўлсада, алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли қарздор отага нисбатан нисбатан жорий йилнинг январ ойида жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатларидан қочиб юрган ота тошкент шахридан топилиб, сиртдан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган  Иномжон Абдуллаевга нисбатан жиноят иши сайёр суд мажлисида Видео конфреция алоқа режими асосида кўрилиб, алимент пуллари суланувчининг яқин қариндошлари томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли суд залида қамоқдан озод қилинди.

Шундан сўнг, алимент тўловларидан бўйин товлаган яна бир қарздор отага нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди. Унда туманда яшовчи Шамсуддин Шомуратов Суриштирув ҳаракатлари ҳамда Суд жараёнида берилган имкониятларга қарамасдан, икки нафар фарзандларига жами 8 миллион 246 инг сўм алимент тўловларини тўламасдан келганлиги сабабли суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида белгиланган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Бюронинг Шўрчи туман бўлими томонидан ҳам 7 нафар алимент тўловларидан бўйин товлаб фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлган оталарнинг иши судга тақдим этилди.

Очиқ суд мажлисида тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилиб, алимент тўлашдан бош тортган оталарга нисбатан Ўзбекситон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайнланди.

Алимент бу боланинг ҳаққи. Фарзанди ҳаққига ҳиёнат қилаётган оталарга нисбатан тегишли қонунларда белгиланган тартибда жазо қўлланилиши муқарардир.

Мабурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan