ХАБАРЛАР

Бош прокуратура Сурхондарёдаги мактабда ўқитувчилар дўппосланиши бўйича маълумот берди

Бироз аввал, ижтимоий тармоқларда 2023 йил 14 апрель куни мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги ҳақида тарқатилган видеоёзув тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги билан боғлиқ видеоёзувдаги ҳолат ўрганилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланшича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда» дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan