ХАБАРЛАР

Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити куни бўйича маълумот берди

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

» Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда.  

 Мазкур ишчи гуруҳнинг вакиллари юртимизнинг турли ҳудудларида ҳамда АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда. 

 Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатишмоқда» дейилади хабарда.

Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади. 

Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.
 

Эслатма:

Тожикистонда Рамазон Ҳайити 21 апрель куни этиб белгиланди. Шунингдек, Қирғизистонда ҳам Рамазон Ҳайити 21 апрель куни этиб белгилангани эълон қилинган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan