ЎЗБЕКИСТОН

Энди Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 1 соат қолганда тугайди

Тошкент халқаро аэропортида авиақатновлар сони ошиши ва йўловчилар оқими кўпайиши ҳисобга олиниб, рўйхатдан ўтиш жараёнига тегишли янги қоидалари жорий этилди.

Энди Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.

«Парвоз олдидан протседураларни бажариш учун зарур бўлган қўшимча вақтни ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан аэропортга олдиндан етиб келишларини сўраймиз», – дейилади компания хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan