ЖАМИЯТ

Чет элга чиқишни истаган қарздор ота 5 минг доллар алимент тўлади

Амалдаги қонунчиликка кўра ҳар бир ота-она ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар моддий таъминлаш ва тарбиялашга мажбур эканликлари белгилаб қўйилган.

Шу боисдан, вояга етмаган фарзандлар учун ота ёки онадан суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан алимент ундирилиши мумкин.

Термиз туманида яшовчи С.Т.дан 2017 йилдаги суд буйруғига асосан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Алимент тўловчи ота фарзандининг вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини ҳамда чет элга чиқиш учун тақиқларни бекор қилишни сўраб Бюро ходимларига мурожаат қилди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан бир нафар вояга етмаган фарзанднинг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори олдиндан ҳисоблаб берилди ва С.Т. собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 5 минг доллар  миқдоридаги алиментни тўлиқ тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Шерзод Мамадалиев, Бюронинг Термиз туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan