Сирдарё вилоятида рўй берган нохуш ҳолат барчамиздан жипслашиб, бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Табиий офат натижасида тошқин хавфи туғилган ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилиш, сув остида қолган жойларда қидирув-қутқарув ишларини олиб боришда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа тезкор хизматлар ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Қидирув-қутқарув ишларига Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 40 нафар қутқарувчи жалб қилиниб, улар ёрдамга жўнаб кетгани, хабар қилинмоқда бошқарманинг Матбуот хизмати томонидан.