ХАБАРЛАР

Исроил яна Сурияга зарба берди

Бугун, 21 февраль куни Исроил армияси Сурия пойтахти Дамашқнинг жануби-ғарбидаги Кафр Соуза ҳудудига ҳужум қилди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди.

“Бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 9:40 да Исроил томонидан босиб олинган Суриянинг Голан ҳудудига бир қанча ракеталар билан ҳаводан ҳужум уюштирилди ва Кафр Соуза маҳалласидаги тураржой бинолари нишонга олинди”, дейилади хабарда.

Манбанинг қўшимча қилишича, тажовуз оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлган ва яна бири яраланган. Бундан ташқари, нишонга олинган бино ва баъзи қўшни тузилмаларга моддий зарар етказилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan