ДУНЁ

Ҳолливуд, орзулар фабрикаси: фильмлар тугади(ми)?!

«Бугунги апокалипсис”…Covid-19 пандемияси Америка киноиндустриясини титратмоқда. Барча орзиқишлар, тасвирга олиш ишлари тўхтаган, шартномадагиларнинг нон-насибаси хавф остида…Орзулар фабрикаси бу ёмон тушдан қачон халос бўлади? У хайрли хотимага ва видеолар оқими яна бош ролга чиқиб олишига умид қилмоқда.

Ҳолливудда биринчи бўлиб агент 007 қулади. “Ҳали ўлиш вақти эмас” Жеймс Бонд ҳақидаги 25-саргузаштли фильм чинакамига номини оқлади: унинг оммавий намойиши апрелдан ноябрга кўчирилди. Ҳолливуд суперқаҳрамонларига ҳозирда катталиги атиги 60 микронли вужуд хавф солган, улар энди дунёни қутқаролмайди…экранда…  Сериал мухлислари учун эса 8-мавсуми ярмида тугаган “Ватан” сериали ҳавода муаллақ осилиб қолди. “Ишончсизлик,қўрқув,онг-шуур, карантин: жараён  ҳамма ердагидек эди”- тақризлайди Дидье Аллуш, Canal-5нинг Ҳолливуддаги мухбири,-“Америка Қўшма Штатларида биронта ҳам тасвирга олиш ишлари бўлмаяпти. Ҳатто лойиҳа тасвирга тушириш палласида эмас, таҳрир босқичида, ишлаб чиқариш остида бўлса-да, энди уни илдамлаш ҳаракати рўй бермайди. Вақт деярли муҳрлаб ташланган”.

“Юксак ҳиссиёт” сериали режиссёри ёрдамчиси Энни икки ҳафтадан буён ишсиз ўтирибти ва саккиз ҳафтадирки тасвир жараёни тўхтаган.”Мен ва бошқа кўплаб ҳамкасбларимда фақат яна уч ой кун кўришга маблағ бор,”-ҳаяжонда дейди у. – Бу соҳада соатбай, кунбай ва айтингки, ҳафтаси учун ҳақ олиб ишлайдиган юз минглаб ходим учун муҳлати аниқмас  “карантин” сўзи ишсизлик ва банкротликка синонимдир. “Онг остим билан  касал бўлмасликка уриняпман, чунки кўпчилик учун тиббий суғурта ҳашаматдир”- қайғуради Энни. Иш берувчилар учун йўқотишлар ҳайратга туширадиган даражада: фестиваллар  ёки премьералар бекор этилиши, ишлаб чиқаришни кечиктириш ёки тўхтатиш, – дастурлар жадвалини тузиш муттасил қайта кўриб чиқишни тақозо қилмоқда. Диққат торттирмасдан эса муваффақият қозониб бўлмайди.

Ҳолливуд “мавсуми”га таъсир кўрсатиш, фестивал алвон йўлакчаларидан тортиб “Оскар” Қиролларигача энди бу иложсиз ҳолдир. “”Оскар”га мўлжалланган фильмлар июнь ойида кузги намойиш учун суратга олинади.Пандемия туфайли мазкур тақвим энди эскирди, – дея қайд этади Дидье Аллуш.- Академия келгуси тақдирлаш санасини бир неча ойга кечиктиришни ёки мутлақо  бекор қилишни режалаштирмоқда.”

Ишончсизлик тўфони марказида “янги Ҳолливуд” шаклланмоқда. Кинотеатрларнинг вақтинчалик ёпилиши бошқа иштирокчи шахсларга эшик очди. Сўнгги йилларда оммалашган сўровга кўра видео сервислар ”ноилож томошабинлар” оммасини йиғиб, шуҳрат орттира бошлади. Бу илк аломатми? Яна Стивен Содербергнинг “ Вирусни юқтириш” фильми  суратга олинганидан кейин тўққиз йил ўтиб топ-10 талик намойишлар  оқимида бехосдан пайдо бўлгани- чи? Бу фильм атрофида кўтарилган ғалоғовур, унинг бугунги реалликни тўла -тўкис авлиёнамо башорат қилгани, ҳатто унинг юлдузлари Мэтт Деймон, Кейт Уинслетт, Марион Котийарларни олимлар билан ҳамкорликда эпидемияга қарши профилактика борасида  мурожаат билан чиқишга ундади.

Изчил оқимдаги лойиҳалар платформаси ҳам  инқироздан  зарар кўрмоқда. Улар оммабоп бадиий ва илмий адабий асарларга, фильм ва сериалларга маблағ қўйишганди, энди  Covid-19 туфайли улар чиқмайди. – дейди сценарист Скотт Кауфер. – 2020 йилда 600 та сериал кутилганди.Агар ишлаб чиқариш уч ойнинг ичида тикланмаса, энг яхши телеканаллар ҳам  томошабинини йўқотади,”дея ташвишланади у.

 

                            Кристель ЛАФФЕН  “La Figaro” нашри