ДУНЁ

Британиянинг Берлиндаги элчихонаси қўриқчиси Россия учун жосуслик қилганини тан олди

Кеча, 14 февраль куни Лондон судида Британиянинг Берлиндаги элчихонаси қўриқчиси Дэвид Смит махфий маълумотларни тўплаб, Россияга етказганликда айбланиб суд қилинди. Бунга унинг 2020 йил ноябрь ойида Россиянинг Берлиндаги ҳарбий атташеси генерал-майор Сергей Чухровга йўллаган мактуби сабаб бўлди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.

Айбланувчи 58 ёшли Дэвид Смитга кўра, у Буюк Британия элчихонасидан ўч олиш мақсадида ҳамкасблари билан можаро фонида махфий маълумотларни йиға бошлаган.

Суд залида Смит 2021 йилнинг ноябрь ойида “Расмий сирлар тўғрисида”ги қонунни 8 та моддасини бузган жиноятда, жумладан, 2020 йил ноябрь ойида Россиянинг Берлиндаги ҳарбий атташеси генерал-майор Сергей Чухровга маълумот етказиш бўйича айбловни тан олди.

Аниқланишича, Смит уч йилдан ортиқ вақт давомида махфий маълумотларни, жумладан, икки Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ўртасидаги, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон билан махфий ҳукумат ёзишмалари ва бошқа ҳужжатларни тўплаган.

Прокурор Алисон Морганнинг айтишича, Смитнинг Чухровга ёзган мактубида “Британия элчихонаси ва унда ишлаганлар ҳақида ўта нозик маълумотлар” мавжуд бўлиб, бу Британия ва Германия расмийлари биргаликда тергов ўтказишга туртки бўлмоқда.

Сўнгги хулосаларга кўра, жосуслик қилиши ортидан Смит Буюк Британияга экстрадиция қилиниши ҳамда максимал 14 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan