СИЁСАТ

Путин армияни обрўсизлантирганларнинг мол‑мулки мусодара қилиниши ҳақидаги қарорни имзолади

Аввалроқ, Россия Давлат Думаси Жиноят кодексига мамлакат армияси ҳақидаги сохта маълумотлар ва давлат хавфсизлигига қарши қаратилган фаолиятга оммавий чақириқлар учун мол-мулкни мусодара қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилгани ҳақида хабар бергандик. 

Россия Президенти Владимир Путин армия ҳақида сохта хабарлар тарқатганлик учун мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонун “фейк” хабарлар тарқатганлик ва экстремистик фаолиятга очиқчасига даъват қилганлик ҳақидаги моддалар бўйича судланганларнинг мол-мулкини мусодара қилиш жазосини кўзда тутади.

Бундан ташқари, қонунга мувофиқ, дезертирлик, қўпорувчилик ҳаракати ва давлат сирини ошкор қилиш учун “фойдаланилаётган ёки уларни молиялаштириш учун мўлжалланган” пул ва мол-мулк мусодара этилади.

Жиноят кодексида ана шундай ҳаракатлар, хусусан, қўпорувчилик, контрабанда, давлат сирларини ошкор қилиш, номақбул ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пора олиш ва бериш, буйруққа риоя қилмаслик, ҳарбий хизматдан қочиш – жами 30 га яқин жиноят турлари қамраб олинган.

Ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan